Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск келгуси йил баҳорида бўлиб ўтадиган сайловларда Польша президентлигига номзодини қўймасликка қарор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: AFP

«Узоқ ўй-мулоҳазалардан сўнг келгуси президентлик сайловларида иштирок этмасликка қарор қилдим. Мухолифатга номзодлар танлаш борасида муаммо туғдирмаслик учун бу қарорим ҳақида олдинроқ маълум қиляпман», — дея таъкидлаган сиёсатчи.

Жорий йил 1 декабрида Европа кенгаши раҳбари сифатидаги муддати якунлаётган Туск мазкур лавозимга мухолифатдан асосий номзод сифатида кўрилаётганди. Ўз навбатида, Польшадаги ҳукмрон «Ҳуқуқ ва адолат партияси» амалдаги давлат раҳбари Анжей Дудани кейинги муддатга номзод сифатида кўрсатмоқчи.

Маълумот учун, Дональд Туск Польшада 2005 йилги президентлик сайловларида иштирок этган, бироқ Лех Валенсага имкониятни бой берганди. 2007—2014 йилларда мамлакат бош вазири бўлган.