• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Тошкентда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг IX сезди бўлиб ўтди

    Тошкент шаҳрида 5 ноябрь, сешанба куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг IX Сезди бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

    Таъкидлаш зарурки, сезд партиянинг олий раҳбар органи ҳисобланади ва унда сиёсий куч фаолиятига дахлдор ниҳоятда долзарб масалалар кўриб чиқилади, ўта муҳим қарорлар қабул қилинади.

    Фото: ЎзЛиДеП матбуот хизмати

    Фото: ЎзЛиДеП матбуот хизмати

    ЎзЛиДеПнинг навбатдаги сездида партиянинг ўтган 5 йил мобайнидаги фаолияти сарҳисоб қилинди, яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган режалар ишлаб чиқилди, шунингдек, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа — бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар атрофлича муҳокама этилди ва кўрилган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

    Шу кунларда партия жорий йилнинг декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, республикамизнинг барча ҳудудларида янги форматдаги тарғибот акциялари ташкил қилиняпти, шунингдек, ПР-кампания давомида партия ўз ғоя ва мақсадларини кенг жамоатчиликка етказиш учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланяпти. Партия ташкилотлари ходимлари, фаолларнинг билим ва малакасини оширишга қаратилган ўқувлар тизимли равишда ўтказиляпти. Қисқаси, ЎзЛиДеП жиддий сиёсий имтиҳонга пухта ҳозирлик кўряпти. Зеро, бу йилги сайловлар «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида бўлиб ўтади. Бу аввало давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар жараёни билан боғлиқдир. Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакатимизда яна бир сиёсий партиянинг вужудга келиши ва бошқа бир қанча омиллар бўлажак сайловлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқлик, ошкоралик тамойиллари ва кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида бўлиб ўтишидан далолат беради.

    Ана шундай масъулиятли, муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган сайлов кампаниясида муносиб иштирок этиш ЎзЛиДеПнинг асосий мақсадидир.

    Тадбирда сезд делегатлари томонидан партиянинг 2014 йилда эълон қилинган сайловолди дастури ижроси натижалари ҳам кўриб чиқилди. Тадбир иштирокчилари якдиллик билан қайд этганидек, партия фаолиятида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар устувор аҳамият касб этди.

    ЎзЛиДеП етакчи сиёсий куч сифатида ислоҳотлар натижаси учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, сайловчилар ва электорат вакиллари томонидан ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаш учун бор имкониятларини ишга солмоқда.

    Партия давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган туб ислоҳотларни, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиб бориши, халқимиз фаровонлиги, юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни доимо қўллаб-қувватлаяпти. Сўзга чиққанлар эътироф этганидек, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда жамиятни янгилаш ва модернизация қилиш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди, иқтисодиётимиз узлуксиз ривожланмоқда, саноат, савдо, қурилиш соҳасида ижобий ўзгаришлар рўй беряпти, ишлаб чиқаришга хорижий инвестициялар, замонавий техника ва технологиялар кириб келяпти, ялпи ички маҳсулотда хусусий секторнинг улуши тобора ортиб боряпти. Ана шу ижобий жараёнларга ЎзЛиДеП ҳам муайян ҳисса қўшаётгани қувонарлидир.

    Кейинги йилларда юртимизда ишбилармонлик муҳитининг янада яхшиланиши, хусусий секторни ҳимоя қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорлар, кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани тадбиркорларнинг эркин фаолият олиб боришлари учун мустаҳкам замин яратди. Соҳадаги муваффақиятлар мамлакатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлаётганлиги, ялпи ички маҳсулотдаги улуши йилдан йилга ошиб бориши ва аҳоли турмуши фаровонлашувида ҳам яққол намоён бўлмоқда. ЎзЛиДеП мулкдорлар синфи манфаатларини ифодалаш бўйича зиммасига олган вазифаларни тўлиқ бажаришга муваффақ бўляпти. Жумладан, партия хусусий бизнес вакилларининг хоҳиш-истаклари акс этган 40 га яқин қонуннинг қабул қилинишида фаол иштирок этди.

    Ўтган беш йил давомида парламентдаги партиямиз фракцияси аъзолари 90 дан ортиқ яқин қонун лойиҳалари ишлаб чиқишда ташаббус кўрсатди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига жами 427 та депутатлик сўрови юборилди, шундан 340 тасига жавоб олинди. ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан жами 6 марта «Ҳукумат соати» ўтказилди ва бир қатор вазирликлар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Бу эса мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч нуқтасига айланган хусусий секторнинг янада жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.

    Халқ билан бирга бўлиш, муаммоларини ечиш, айниқса тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

    Ўтган йиллар давомида депутатлик гуруҳлари томонидан 11 057 маротаба эшитувлар, 44 035 та депутатлик сўрови, 2290 та назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди. Маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссияларига 5000 га яқин таклиф киритилди. Уларнинг 4730 тадан ортиғи сессияларда кўриб чиқилган бўлса, 2829 таси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

    Ҳисобот даврида бошланғич партия ташкилотлари ва партия аъзоларининг ўсиши, уларнинг сифат таркибини яхшилаш бўйича ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 2015 йилда партиянинг бошланғич ташкилотлари 9329 тани ташкил этган бўлса, 2019 йил 1-октябр ҳолатига кўра уларнинг сони 12 723 тага етди. Партия аъзоларининг сони 248 379 нафардан 754 820 нафарга етди.

    Тараққиётимизнинг янги даврида халқ билан мулоқот қилиш ҳар бир идора ва ташкилотнинг устувор вазифасига айланди. Шу боис, ўтган икки йил давомида партия ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар – келажагимиз», «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» каби ўта муҳим дастурлар ижросини ўрганиш юзасидан электорат вакиллари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мазкур жараёнда қарийб 180 мингта хонадонга кириб борилди ва юз минглаб инсонлар, тадбиркор ва фермерлар билан бевосита мулоқотга киришилди.

    Ҳисобот даврида тадбиркорлик, кичик бизнес, инвестицион муҳитни яратиш, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган партиявий лойиҳалар, очиқ мулоқотлар натижасида мингга яқин хотин-қизлар, ёшлар ўз бизнесларини йўлга қўйишди ва бу орқали 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

    Сезда мазкур йўналишдаги ишлар келгусида ҳам ЎзЛиДеП учун асосий вазифа бўлиб қолиши таъкидлаб ўтилди.

    Йиғилишда партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури Сезд иштирокчилари томонидан кенг муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, партиянинг сиёсий платформаси Ҳаракатлар стратегиясига ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқилган бўлиб, бешта йўналишни қамраб олган.

    Партия сайловолди дастурининг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналиши энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, келгуси беш йилда амалга ошириладиган қатор устувор вазифаларни белгилаб олмоқда.

    Партия қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк ҳуқуқ ва кафолатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлаш, тадбиркорлик ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлаш, «Бизнесни юритиш», глобал рақобатбардошлик, инновациялар, саноатнинг рақобатбардошлиги индекслари бўйича дунёнинг етакчи 50 та мамлакати қаторидан Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш ва етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларни кенгайтиришнинг истиқболларига қаратилган аниқ вазифаларни қамраб олган. Зеро, ЎзЛиДеП Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибардорлигини ошириш – бу мамлакатнинг жадал ва барқарор ривожланиши, иқтисодиётни рақобатбардошлигининг энг муҳим ва зарур шарти эканига ишонади.

    Аҳамиятлиси, шу кунга қадар тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи юзлаб қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Партия миллий қонунчилигимиз ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда маҳаллий тадбиркорлар ва инвесторлар учун тушунарли бўлган ягона Инвестиция ва Тадбиркорлик кодексларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ғоясини илгари сурмоқда.

    ЎзЛиДеП сиёсий платформасида ўз аксини топаётган масалалардан бири 2020 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш (сервис) иқтисодиётини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишдир.

    Партия қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш борасида ҳам истиқболли вазифалар белгилаб олмоқда. Уларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 2035 йилгача 4 баравар ошириш, фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари экин майдонлари самарадорлигини таъминлаш имконини беради. Қишлоқ аҳолиси ўртасида «Томорқа ер участкаси – қўшимча даромад манбаи!» шиорини кенг тарғиб қилиш, агросаноат тизимига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича ер эгаларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш масалалари ҳам партиянинг кейинги беш йилликка мўлжалланган режаларидан ўрин олган.

    Партиянинг Сездида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди, делегатлар томонидан партиянинг Сайловолди дастури тасдиқлаб олинди.

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатилди.

    Сезд якунида журналистлар, блогерлар иштирокида брифинг ташкил этилди.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    05.11.2019, 19:30   Изоҳ (0)   12421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тожикистон-2019»: Imzo компанияси ўзаро стратегик меморандумини имзолади

    05.11.2019, 18:00

    REDTAG ва FLO Самарқанддаги халқаро хайрия ярим марафонида ҳомий ҳамда иштирокчи сифатида қатнашди

    05.11.2019, 12:00

    Acibadem’даги жигар ва ошқозон ости безини даволаш тўғрисидаги биринчи форум

    05.11.2019, 09:00

    Эксклюзив таклиф: Ҳеч қандай имтиҳонларсиз грант асосида ўқиш, ойлик стипендия ва бепул турар жой!

    04.11.2019, 18:00

    Эндиликда ҳаммада видеокузатувдан фойдаланиш имконияти бор

    04.11.2019, 15:00

    Ишончли ва хавфсиз уй-жой фаровон ҳаётнинг энг муҳим мезонидир

    04.11.2019, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.