• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Энг катта массали нейтрон юлдуз топилди

    Ердан 4 600 ёруғлик йили нарида жуда катта зичликка эга бўлган шарсимон материя мавжуд. У – бир замонлар чарақлаб яшаб ўтган ва аллақачон сўнган юлдуздан қолган бор-йўқ қолдиқ нарса холос аслида. Бундай жисмларни астрономлар нейтрон юлдуз дейишади. Бугунги кунга келиб шу нарса аён бўлмоқдаки, ўша 4 600 ёруғлик йили наридаги атиги 20 километр диаметрга эга қолдиқ – нейтрон юлдуз – коинотдаги энг катта массали нейтрон юлдуз экан! Бу ҳақда Nature Astronomy журналида хабар қилинган.

    Фото: VideoNews

    Фото: VideoNews

    Унинг массаси бизнинг Қуёш массасидан 2,14 марта катта бўлиб, бу физика қонунлари бўйича эришиш мумкин бўлган энг катта, чегаравий массага жуда яқиндир.

    Астрономияда бу нейтрон юлдуз J0740+6620 номи билан қайд этилади ва у ўз ўқи атрофини бир сонияда 289 марта айланиб чиқади. Яъни бу юлдуз пульсар ҳамдир. Яқиндагина олимлар унинг массасини катта аниқликда ҳисоблашди ва у Қуёшдан 2,14 марта оғир экани маълум бўлди. Шунга кўра, эндиликда J0740+6620 коинотдаги энг оғир нейтрон юлдуз мақомига эга бўлди. Аввалги энг оғир нейтрон юлдуз массаси Қуёш массасидан 2,01 марта катта эди.

    Ушбу пулсарни Green Bank ва Arecibo радиотелескоплари тўплаган маълумотлар орқали синчиклаб ўрганилди. Ушбу расадхоналар айнан шу каби пулсарларни кузатиш учун махсус ишга туширилган NANOGrav лойиҳасининг таркибий бир қисмидир.

    Ушбу радиотелескоплар воситасида мазкур нейтрон юлдуз кузатилганда, олимлар радиотўлқин маълумотлари кутилганидан кўра бироз кечикаётганини пайқаб қолди. Бундай кечикиш фанда «Шапиро эффекти» дейилади, у мазкур эффектни кашф қилган астрофизик олим – Ирвин Шапиро шарафига номланган. Бу эффект кузатилаётган объект яқинида яна бир қандайдир йирик массали объект айланаётгани туфайли юзага келади ва ўша иккинчи объект ўз ҳаракати билан радиотўлқинлар кечикишига омил бўлади.

    Синчиклаб кузатишлар шуни кўрсатдики, ҳақиқатан ҳам ушбу нейтрон юлдуз яқинида яна бир оқ митти бор экан ва у ҳам жуда катта шиддат билан нейтрон юлдуз атрофида айланар экан. Айнан ушбу кечикиш вақтини асос қилиб олиш билан олимлар ўша оқ митти ва нейтрон юлдуз массасини ҳисоблашга муваффақ бўлди. Ва, юқорида айтилганидек, ҳисоблаш натижалари J0740+6620 нейтрон юлдузлар орасида рекордчи эканини кўрсатди.

    Қизиғи шундаки, J0740+6620 физика қонунлари йўл қўядиган энг чегаравий массага эга нейтрон юлдуздир. Зеро, йирик юлдузлар ҳаётининг энг сўнгги кунида, сўниш арафасида портлаганда, коинотда ўта янги чақнаши рўй беради ва юлдуз тириклигида массаси қандай бўлганига қараб у ёки нейтрон юлдузга ёки қора туйнукка айланади. 2017 йилда олимлар ушбу масса чегарасини ҳисоблаб ҳам чиқиқан эди. Агар юлдуз массаси Қуёш массасидан 2,17 марта ва ундан каттароқ бўлса, у албатта қора туйнукка айланади; ундан кичик масса эса нейтрон юлдузни ҳосил қилади. J0740+6620 эса 2,14 Қуёш массаси билан бу чегарага жуда яқин келган. Бундай катта массага эга объектларда эса физика ғалати ва ғайриоддий хулосаларни тақдим этади. Бу борада олимлар назарий тахминларга ҳам унчалик шошилмайди.

    30.10.2019, 13:04   Изоҳ (0)   24849
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ерга йирик астероид яқинлашмоқда. У энг хавфли коинот объектлари рўйхатидан ўрин олган

    19.10.2019, 12:53

    Тарихда илк бор икки нафар аёл бир вақтнинг ўзида очиқ космосга чиқди

    19.10.2019, 10:51

    NASA Ойга учадиган астронавтлар учун мўлжалланган янги костюмни намойиш этди

    18.10.2019, 10:32

    NASA Алексей Леоновнинг вафоти ҳақида хабар бериш учун жонли трансляцияни узиб қўйди (видео)

    12.10.2019, 07:13

    Алексей Леонов — очиқ космосга чиққан биринчи инсон. Бу қандай бўлган эди? (видео)

    11.10.2019, 22:42

    Фото: Ойнинг 60 йил аввал суратга олинган орқа томони

    07.10.2019, 23:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.