• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Шахсий маълумотларингизни эҳтиёт қилинг. Криптография нималигини биласизми?

    Криптография анчайин қадимий фан бўлса-да, киберхавфсизлик нисбатан ёш фан соҳасидир. Криптография минг йиллар муқаддам юзага келган ва унинг муддаоси ахборотни ишончли яширишдан иборат бўлиб, у ёзувни фақат жўнатувчи ва қабул қилувчининг ўзигина тушунадиган қилиб жўнатиш мақсадини кўзлайди. Замонавий рақамли дунёда кишилик фаолият соҳасининг ҳамма инфраструктуралари интернет орқали ўзаро боғланган бўлиб, бу ўз навбатида киберхавфсизлик масаласини асосий ўринга чиқармоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Киберхавфсизлик соҳасида икки тараф иштирок этади: кибержиноятчилар ва киберҳимоячилар. Уларнинг техник имкониятлари ва билимлари ҳам тахминан тенг. Яъни томонларнинг кучи ўзаро тенг десак ҳам бўлади. Одатда киберҳужум қилган тараф ҳам киберҳимоячилардан ортиқ билимга эга бўлмайди.

    Киберҳужумнинг энг кўп тарқалган мақсади – фақат жўнатувчи ва қабул қилувчигина эга бўлиши керак бўлган маълумотни қўлга киритиш, биров билмаслиги керак бўлган муҳим ва махфий маълумотларга эга чиқиш ва уни ошкор қилиш таҳдиди билан маълумотлар эгасидан пул талаб қилиш. Бундан ҳимояланиш учун замонавий рақамли технологияларда рақамли криптография қўлланади, албатта. Унда, одатда, ахборотнинг ўзи махсус кодланади ва қабул қилувчидаги дастурий таъминот воситасида яна коддан очилади.

    Замонавий компьютер технологияларида ахборотни кодлаш жуда мураккаб ҳисоблаш жараёнлари орқали амалга оширилади. Бу, асосан, кодланаётган жорий ахборотни қайта шифрдан ечиш учун фавқулодда кўп вақт талаб этилишини кўзлаб амалга оширилади. Яъни замонавий киберҳимоянинг моҳияти шундай: шифрни ечишнинг назарий ва техник имкони бор, бироқ аниқ калитни сиз билмасангиз, унда шифрни ечиш учун энг кучли дешифраторли хакер компьютерига фавқулодда кўп вақт керак бўлади. Бунга эса ўша хакернинг ўзининг ҳам, фарзандлари-ю невара-чевараларининг ҳам умри етмайди.

    Биз юқорида киберхавфсизлик масаласига криптография нуқтаи назаридан назар ташладик. Лекин замонавий рақамли технологиялар оламида эндиликда ушбу ўйинга янги таҳдидлар билан учинчи тараф ҳам кириб келмоқда. Янги киберхатар манбаини киберқароқчилар дейиш мумкин. Уларнинг мақсади маълумотни ўғирлаш ва ошкор қилиш эмас, балки тизимнинг ўзининг фаолиятига тўсқинлик қилиш, унинг ишини қийинлаштириш ёки ишдан чиқаришдир. Масалан, WannaCry, sync-attack, DoS-attack сингари хуружлар айнан шундай замирга эга эди.

    Бундай хуруж, асосан, «ақлли шаҳар», «ақлли уй» сингарилар доирасидаги буюмлар интернети таркибидаги объектларга ёки саноат объектларини бошқаришда масофадан туриб интернет орқали технологик жараёнларни юритиш имконини берувчи тизимларга қарши қаратилган. Тасаввур қилинг, сиз олис масофада жойлашган аппаратни, масалан, ишхонадан туриб уйингиздаги ҳароратни созламоқчисиз ёхуд марказий пультда ўтириб диспетчерлик қилиш асносида бир нечта насосни бошқармоқдасиз. Албатта, бу жараён муайян алгоритмлар асосида масофадаги реал ускунага бериладиган буйруқлар кетма-кетлиги бўйича бажарилади. Бадният кибержиноятчи эса ушбу қадамлар кетма-кетлигини издан чиқариш ёхуд уларнинг бажарилиш қоидаларини ўзгартиришга уринади. Масалан, у насосингизни ўчириб қўйиши ёки унинг босимини кескин пасайтиришга буйруқ бериб қўйиши мумкин. Натижада бутун тизим издан чиқади.

    Буюмлар интернетига киберҳужум эса, масалан, кибержинойтачининг масофадан туриб «ақлли уйингиз»даги музлатгични ўчириб қўйиши ва сувни очиб, қўшниларникига тошитиб юбориши билан содир бўлиши мумкин.

    Юқорида айтилганлар қандайдир ва қаердадир содир бўлиши мумкин бўлган гипотетик хуружлар эмас. Масалан, Эрон ядровий иншоотларига бир неча йил аввал шундай киберҳужум бўлган эди. Ўшанда исроиллик экани тахмин қилинган кибержиноятчилар ядро қурилмаларидаги центрифуга ва вентиляторларнинг айланиш тезлигини назорат қиладиган тизимга киберҳужум уюштирган. Улар шунчаки двигателнинг айланиш тезлигини кўпайтириб қўйишган. Натижада белгиланган жой аввалига тезроқ совиб кетган бўлса, охир-оқибат механик томондан парракларнинг ўзи бутунлай ишдан чиққан ва двигатель бузилган. Кўриб турганингиздек, киберхавфсизлик нафақат маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш, балки эндиликда реал ускуна ва объектларни ҳам ишончли ҳимоя қилишни тақазо этмоқда.

    Эндиликда киберхавфсизлик киберҳужумларнинг барча реал ва эҳтимолий турларини эътиборга олган ҳолда ривожланиши керак. Масалан, кибержиноятчилар эндиликда тармоқларга, хусусан, энергетика, тиббиёт ва ҳоказоларга тўғридан-тўғри таҳдид қилишмоқда. Бунинг оқибатлари аянчли бўлиши мумкин. Энг кам зарар – киберҳуруж орқали бутун шаҳарни электр тармоғидан маҳрум қилиш бўлса, энг ёмони тақсимлаш станциясини қайта тикланмас қилиб ишдан чиқариш ёки ГЭС тўғонини очиб юбориш ҳам бўлиши мумкин.

    Тиббиётда эса бу янада муҳим аҳамият касб этади. Чунки инсон саломатлигига оид маълумотлар сақланадиган ва узатиладиган тизимларда ёки интернетга уланган тиббий ускуналарда киши ҳаёти билан боғлиқ муҳим маълумотлар, алгоритмлар бўлади. Ушбу маълумотларга беморнинг шахсан ўзи ва уни бевосита даволовчи врачдан бошқасининг киришига имкон бўлмаслиги керак. Бунинг учун аутентификация ва идентификация жараёнларини пухта ишлаш, хусусан, биометрик усуллар билан шахсни тасдиқлаш орқали кейин муҳим шахсий тиббий маълумотларни олиш керак. Ушбу маълумотларга масофадан туриб кира олган хакер уни ўзгартириб қўйиши, масалан, қон гуруҳини бошқача кўрсатиши беморнинг ҳаётини хавфга қўяди.

    Айнан тиббиёт соҳасидаги киберхавфсизлик юзасидан ҳозирда Европада KONFIDO номли лойиҳа ишлаб чиқилмоқда ва у тиббиёт тизимида маълумот алмашинишнинг бошланғич-якуний иштирокчилари орасида ишончли киберхавфсизликни таъминлашни мақсад қилган. Қолаверса криптовалюта соҳаси ривожланаётган ва банк хизматлари тобора тармоққа кўчиб ўтаётган замонда молия соҳасида ҳам киберхавфсизлик биринчи планга чиқмоқда.

    29.10.2019, 14:08   Изоҳ (0)   60868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лицензиясиз фильмларни намойиш этадиган 80 фоиз рус сайтларининг серверлари ўчириб қўйилди

    28.10.2019, 13:43

    Илон Маск Starlink глобал интернет сунъий йўлдоши орқали биринчи твитни ёзди

    23.10.2019, 08:56

    Ўзбекистонда темир йўл чипталари сотиш мобил дастурининг янги версияси ишга туширилди

    07.10.2019, 18:27

    Эрон ҳукумати билан боғлиқ хакерлар АҚШ президентлигига номзодлардан бирига тегишли аккаунтларни бузишга уринган

    06.10.2019, 14:50

    «Одноклассники»да видеода юзни таниш функцияси пайдо бўлди

    06.10.2019, 13:26

    Олмаотада зилзилни олдиндан огоҳлантирувчи япон датчиклари ўрнатилади

    05.10.2019, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.