Футбол бўйича Италия А Сериясининг 9-тури доирасида 27 октябрь, якшанба куни 6 та беллашув бўлиб ўтди.
Карло Анчелотти қўл остидаги «Наполи» сафарда СПАЛга қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 9-дақиқасида неаполликлар ҳужумчиси Аркадиуш Милик ҳисобни очган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтиб мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Ясмин Куртич ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобида якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «Наполи» 17 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. СПАЛ эса 7 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.
Турнинг марказий учрашувида Паулу Фонсека бошқарувидаги Римнинг «Рома» клуби ўз майдонида Стефано Пиоли бошлиқ «Милан» билан баҳсга киришди.
Тўқнашувнинг 38-дақиқасида Рим клуби ҳужумчиси Эдин Жеко Жанлука Манчини узатган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, 55-дақиқага келиб «россонерилар» ҳимоячиси Тео Эрнандес ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан 3 дақиқа ўтиб италиялик ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло «Рома»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва «Рома» ўз уйида «Милан»ни кичик ҳисобда таслим этди.
Қайд этиш жоиз, «Рома» очколари сонини 16 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Милан» эса 10 очко йиғиб 12-поғонада бормоқда.
А Серия
9-тур баҳслари
27 октябрь, якшанба
«Болонья»—«Сампдория» 2:1
Голлар: 1:0 — 48 Паласио, 1:1 — 64 Габбьядини, 2:1 — 78 Бани«Аталанта»—«Удинезе» 7:1
Голлар: 0:1 — 11 Окака Чука, 1:1 — 21 Иличич, 2:1 — 35, пенальти Муриэль, 3:1 — 43 Иличич, 4:1 — 47 Муриэль, 5:1 — 52 Пашалич, 6:1 — 75, пенальти Муриэль, 7:1 — 83 ТраореСПАЛ—«Наполи» 1:1
Голлар: 0:1 — 9 Милик, 1:1 — 16 Куртич«Торино»—«Кальяри» 1:1
Голлар: 0:1 — 40 Нандес, 1:1 — 69 Заза«Рома»—«Милан» 2:1
Голлар: 1:0 — 38 Жеко, 1:1 — 55 Тео, 2:1 — 58 ДзаньолоЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)