Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал баҳсида 26 октябрь, шанба куни Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Миржалол Қосимов бошқарувидаги Олмалиқнинг ОКМК клубига қарши майдонга тушди.
Учрашувда «шерлар» ярим ҳимоячиси Драган Черан (31, 61 — пенальти, 77) уч бор рақиб дарвозасига гол урди.
Шу тариқа «Пахтакор» мусобақанинг финалида ОКМКни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.
Маълумот учун, «Пахтакор» ўз тарихида 12-бор мамлакат кубогини қўлга киритди.
Ўзбекистон Кубоги
Финал баҳси
26 октябрь, шанба
«Пахтакор»—ОКМК 3:0
Голлар: 1:0 — 31 Черан, 2:0 — 61, пенальти Черан, 3:0 — 77 Черан
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фаррух Сайфиев (Владимир Козак, 86), Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Егор Кримец, 89), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Игор Сергеев (Марат Бикмаев, 80)
ОКМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов, Эркин Байдуллаев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов (Жасур Умаров, 46), Элгужа Григалашвили (Санъат Шихов, 63), Шаҳзод Нурматов (Жасур Ҳакимов, 74), Мурод Тошматов
Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов (73), Фаррух Сайфиев (73), Хожиакбар Алижонов (79)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)