УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси 3-тури якунларига кўра, ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Унга кўра, «Манчестер Сити» футболчиси Раҳим Стерлинг бу номга лойиқ кўрилди. Стерлинг «Аталанта»га қарши баҳсда учта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.
Раҳим бу йўлда қуйидаги футболчиларни ортда қолдирди:
- Килиан Мбаппе (ПСЖ) — «Брюгге»га қарши ўйинда (5:0) учта гол ва битта самарали узатма
- Пауло Дибала («Ювентус») — «Локомотив»га қарши ўйинда (2:1) иккита гол
- Алекс Окслейд-Чемберлен («Ливерпуль») — «Генк»га қарши ўйинда (4:1) иккита гол
Мавзуга доир: Европа Лигасида ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди
Изоҳ (0)