Ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Англияда турли дивизионлардаги олтита футбол ўйини қолдирилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Кучли ёмғирлар туфайли майдонлар майсалари ўйин учун яроқсиз ҳолатга келган. Шу боисдан Чемпионшипдаги «Ноттингҳем Форест» — «Рединг», Лига 1 даги «Транмерс Роверс» — «Донкастер Роверс», «Линколн Сити» — «Болтон» беллашувлари қолдирилган.
Бундан ташқари нуфузи жиҳатидан Англияда тўртинчи ўринда турувчи лигада ҳам учта ўйин қолдирилган.
Қайд этиш жоиз, Премьер Лига 10-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон» — «Лестер» беллашуви ҳам кучли ёмғир остида ўтказилиб, унда меҳмонлар 9:0 ҳисобида ғалаба қозонгади.
Изоҳ (0)