Россияда Карелия репсубликаси бўйлаб гастрол сафари уюштираётган циркчилар томошаси вақтида айиқ ўз эгасига кутилмаганда ҳужум уюштирди, натижада томошага келган болалар ва уларнинг ота-оналарида ваҳима ҳамда қўрқув пайдо бўлди. Энди айиқ иштирокидаги ушбу номер гастрол томошаларида бошқа намойиш этилмайди, деб хабар берди «Интерфакс».

Фото: «Kp.ru»

«Цирк труппасининг бошқа номерлари томошабинга хавф туғдирмайди. Уларда ҳайвонлардан кучуклар, енотлар, илонлар, маймунлар, тўтилар иштирок этади, шунингдек, циркда гимнастларнинг номерлари, фокуслар, иллюзия, темир одам ва мазхарабознинг чиқишлар ҳам намойиш этилади», — дея қайд этган томоша администратори Людмила Мисник.

Мисник ушбу ҳолатни томошабинларнинг фотокамералари ва телефонлари камерасидан чиққан ёруғлик айиқни чўчитиб юборганлиги билан изоҳлади.

«Цирк ўз шахсий ҳайвонларига эга эмас. Артистлар ҳам ёлланма хизматчи. Ҳайвон ўргатувчининг ўзи айиқнинг эгаси. Демакки, айиқ ўз эгасига ҳужум қилган. Ушбу хавфли номер дастурдан олиб ташланди. Лекин акробатлар, гимнастлар, мазхарабозларнинг бунда айби йўқ-ку? Бу уларнинг касби ва пул топиш учун томошаларни ташкиллаштириши лозим. Шунинг учун ҳам гастроллар давом этади, фақат айиқ уларда иштирок этмайди», — дея таъкидлаган ташкилотчи.

Людмила Мисник ҳодисадан кейин залдан чиқиб кетган томошабинларнинг ҳаммасига билет пулларининг қайтариб берилганини билдирди.

Ҳайвон ўргатувчи ҳужумдан кейин омон қолган, эркакнинг ҳаётини айиқнинг тумшуқбоғи бўлганлиги асраб қолган.

23 октябрь, чоршанба куни Олонсда бўлиб ўтган ушбу ҳодиса сабаб ҳудудий тергов қўмитаси вазият юзасидан Россия қонунчилигига кўра «Истеъмолчилар соғлиғи ва ҳаётининг хавфсизлиги талабларига риоя қилмаганлик» ҳақидаги модда бўйича текширув ўтказган.