Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австралияда бир нечта косаткалар букри кит болаларини ўлдирди, деб ёзмоқда АBС. Бу денгиз экскурсиясига отланган одамлар кўз ўнгида содир бўлди.

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

Воқеа Янги Жанубий Уэльснинг Баллина соҳили яқинида юз берган. Кема капитани Дин Фукснинг сўзларига кўра, эркак ва урғочи букри кит ўз боласи билан бирга уларнинг қайиқлари яқинида сузаётганида тўсатдан косаткалар тўдаси қуршаб олган. Унда қарийб 30 та косатка бўлган.

Улар кит боласини айириб олишга эришган. Экскурсия иштирокчиларидан бири Жули Каммингснинг айтишича, косаткалар кит боласига сакраб, нафас оладиган тешикни беркитиб, деярли бутунлай бўғиб қўйган.

«Кит боласини охирги марта кўрганимизда у тўнкарилиб сузар, оғзидан қон оқарди. Шунда косаткалар овни муваффақиятли амалга оширганини тушундик», — дея хотирлайди Каммингс.

Китнинг ота-онаси боласини қутқаришга уринган, аммо косаткалар жуда кўп бўлган. Улар кит боласини еб, 2 соат давомида кема атрофида айланиб юрган.

Каммингс бу воқеа ҳали узоқ вақт эсида қолишини айтган. «Бу жуда ачинарли, шу билан бирга ҳайратланарли эди», — деган у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Шимолий Корея “жосус” сунъий йўлдошини учириш санасини эълон қилди
Маҳаллий
Халқ демократик партияси Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади
Маслаҳатлар
Рақамли детокс: гаджетлар таъсирини камайтиришга ёрдам берадиган 7 та маслаҳат