Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг Истанбул ва Анқара шаҳарларида 2019 йилнинг январь—сентябрь ойларида турли сабаблар билан 70 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.

Қайд этишларича, ушбу ўлим ҳолатларининг 14 таси Анқара консуллигида рўйхатга олинган бўлса, 50 дан ортиғи Истанбулдаги консуллик томонидан қайд этилган. Хусусан, элчи Алишер Аъзамхўжаевнинг сўзларига кўра, Нодира Қодированинг ўлими — 2019 йил ҳисобидан Анқарада қайд этилган 14-ҳолат эди.

Туркияда вафот этган ўзбекистонликларнинг айримлари Туркиянинг ўзида дафн этилган бўлса, баъзиларининг жасади Ўзбекистонга олиб келинган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари иштирокида Туркияда содир бўлган кўнгилсиз ҳодисалар ҳақида мунтазам ахборот бериб келмоқда. Хусусан, Туркияда 31 май куни бир, 11 июнь куни икки, 22 июнь куни бир, 27 июнь куни бир, 30 июнь куни бир, 19 июль куни бир, 22 июль куни бир, 28 июль куни бир, 21 август куни бир ўзбекистонлик вафот этгани ҳақида ахборот берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Трамп тарафдорларига мурожаат қилиб, мени қўллаб-қувватланг, намойишлар уюштиринг демоқда” — Навбаҳор Имомова
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади
Маслаҳатлар
Тезроқ ташлаб юборинг: юз креми ​​сизга мос келмаганини англатувчи 5 та белги