Одатда кўчмас мулкни сотиб олиш ва унга кўчиб ўтишдек «ёқимли» ташвишлар кўп вақт ва куч талаб этади ва булар янги уй-жойни лойиҳалаш, расмийлаштириш, ҳамда пардозлаш ишларини ўз ичига олади.
Айни вақтда мамлакатимиздаги йирик қурилиш лойиҳаси бўлган Tashkent City ХИМ ҳудудида жойлашган иккита турар жой мажмуасини қуриш ишлари шиддат билан олиб борилмоқда. Gardens Residence ва Boulevard турар жой мажмуалари – бу пойтахтимиз кўчмас мулк тарихидаги янги саҳифалардир.
Dream City Development компанияси ўз мижозлари учун қулайликни таъминлашга масъулият билан ёндашган ҳолда ўзининг Dream Architect дизайнерлик бюросига асос солди.
Dream Architect – бу турар жой ва тижорат бинолари учун ноёб интерер дизайнларини лойиҳалаштирувчи профессионаллар жамоаси. Компания лойиҳалаш ва қурилишнинг ҳар бир босқичида лойиҳани назорат қилади ҳамда қурилиш ишлари, шунингдек интерер-безак ишларини тўлиқ амалга оширади.
Компаниянинг ваколатларига хонадон эгаларининг барча хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда иш юритиш ва лойиҳаларнинг 3D-визуализацияси киради.
Айни вақтда компания томонидан Gardens Residence ва Boulevard турар-жой мажмуаларида 150 дан зиёд дизайн-лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, улар объектларни яшаш учун топшириш вақтига қадар лойиҳа бўйича таъмирлаш ишларини битирадилар.
Dream Architect дизайн-бюроси ҳар бир мижозга алоҳида ёндашувни таъминлайди, мижознинг молиявий имкониятини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил турдаги таъмирлаш усулларини таклиф, этади ҳамда бажариладиган ишларнинг юқори сифатини таъминлайди.
Компания лойиҳалари ва тақдим этиладиган хизматлар тўплами билан батафсил Dream City Development компанияси офисида, ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача танишишингиз мумкин.
Савдо офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Ягона ахборот маркази: (+998) 71−202−22−22Манзил: Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.Мўлжал: Халқлар Дўстлиги майдонидан Алишер Навоий кўчаси томон йўл.Сайт: dreamcity.uzTelegram: t.me/dreamcityuzFacebook: https://www.facebook.com/dreamcity.uzInstagram: https://www.instagram.com/dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)