• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Пойтахтдаги митингда дорилар нархи ва рекламасига норозилик билдирилди

    Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан тарғибот митинги ўтказилди. Пойтахтдаги Амир Темур хиёбонидан бошланган митинг қатнашчиларига Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ва Ёшлар ижодиёт уйи тарафдан шаҳар аҳолиси келиб қўшилди. Шу аснода тадбир сайлгоҳ кўчасида давом эттирилди.

    «Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз» шиори  остида ўтказилган митингда партия ходимлари, депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Митингда асосан қалбакилаштирилган дори воситаларига, дори воситаларининг рецептсиз сотилишига, дориларнинг нархига норозилик билдирилди. Тадбирда сўзга чиққан партия раҳбари Наримон Умаров барчани бирдамликка чақирди.

    Албатта, бугунги сайловчи учун партиянинг ташаббуси ҳамда халқ овозини бирлаштирган ҳолда унинг муаммоларини ҳал этиш, қулайликлар яратилишини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Бу эса катта меҳнат ва интилишни талаб этади. Ташкил этилган намойишда барча фуқароларимиз ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдириш учун имконият яратилди. Тадбир моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тиббиёт тизимига нисбатан баъзи эътирозлар очиқ-ойдин билдирилди.

    Партиянинг ушбу намойиши фаолларга қанот берди. Бугун халққа ўзи нима керак? Халқимиз учун соғлом ҳаёт ва тинчлик энг муҳими ҳисобланади. Аммо нима учун юртимизнинг айрим жойларида аптекалар сони кўп ва айрим жойларида аптекалар умуман йўқ? Нима учун уларда дориларнинг нархлари ҳар хил? Саволлар жуда кўп, аммо бу саволларни кўтариб чиқиш ва уларга ечим топиш керак.

    Тадбир иштирокчилари томонидан 2019—2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими ҳамда фармацевтика саноатини ривожлантириш ва дори воситалари сотилишида қатъий назорат ўрнатишимиз кераклиги таъкидланди. Бу халқимиз саломатлиги йўлида қўйилган энг катта қадамларимиздан бири бўлади.

    Фуқаролар томонидан ҳозирги кунда аптекаларнинг фаолиятини аниқ қонун доирасида қилиб белгилаш кераклиги, айниқса дори нарх-наволарини қатъий суммада белгиланиши ва ҳар бир аптекада дори нархларининг бир хил — фарқ қилмаган ҳолда ташкиллаштириш кераклиги айтилди. Ноқонуний дори воситаларининг сотилишига чек қўйиш учун аввало аптека ходимларининг фаолиятини тубдан ўзгартириш керак. Назорат давомида ноқонуний дори воситаси сотилаётган ҳоллар аниқланганда аптекага ҳамда аптека ходимига нисбатан жарима белгиланишини, жарима қатъий суммада бўлиши кераклиги таъкидлади.

    Митинг қатнашчилари дориларни реклама қилинишини ҳам қоралаб чиқдилар. Зеро, тиббий кўрик, тиббий маданият, тиббий саводхонлик бугунги куннинг долзарб масалалари қаторида турибди. Рекламалардаги жарангдор ундовлар эса бу борадаги барча тарғиботларни йўққа чиқармоқда. Ишлаб чиқарувчилар ўзига шу қадар юксак баҳо бермоқдаларки, авваллари гоҳ-гоҳида янграб қоладиган «Шифокор билан маслаҳатлашинг», «Ножўя таъсирга эга, йўриқнома билан танишинг» каби жумлаларни ҳам атайин унутмоқдалар. Тўғри, дориларсиз дардга даво топиш амри маҳол. Биз бу соҳа ходимлари меҳнатига тасанно ўқиймиз. Лекин ҳар нарсанинг чегараси, ҳар дорининг ўз бемори бор. У дуч келган одам, яъни рекламани кўрган одам қабул қилиб кетаверадиган нарса эмас.

    Ҳар бир организм индивидуал, дорилар кишиларга турлича таъсир кўрсатади. Айрим дориларни шахсий ўзлаштиролмаслик, қарши  кўрсатмалар бўлиши мумкин. Шифокор шу мезонларни инобатга олган ҳолда беморга муолажа, жумладан дори ичишни буюради. Бемордан аввал умумий саломатлиги, илгари қандай касалликлар билан оғриганини сўрайди, текширувлар буюради. Шифокор тавсиясисиз дори ичиш – катта хато.

    Дори мутахассис тавсияси асосида қабул қилинадиган нарса бўлганидан кейин уни бутун оммага реклама қилиш мантиққа тўғри келадими? Балки тор доирада, фақат мутахассислар ўртасида реклама қилган тўғридир? Шунда шифокор фармацевтика бозоридаги янгиликлардан воқиф бўлади, препарат йўриқномаси билан танишиб чиққан ҳолда, беморнинг умумий саломатлигидан келиб чиқиб бирорта дори қабул қилишни маслаҳат беради.

    Яна бир масала. Нима учун дўконларда олинган товар учун товар чеки берилади-ю дорихоналарда ундай эмас? Бу дори воситаларини ноқонуний айланишини кўрсатиб беради-ку. Бугунги акцияда мана шу муаммолар кўтариб чиқилди.

    Ташкил этилган викторина ўйинлари эса халқни янада жонлантирди, уларнинг сиёсий саводхонлигини оширди.

    Партия томонидан бўлиб ўтган намойиш ҳар томонлама қизиқарли бўлди. Муаммолар тингланди, фикрлар айтилди. Кўтарилган таклифлар умумлаштирилди ва ҳозирда такомилга етказилаётган сайловолди дастурга киритилиши маълум қилинди.

    «Адолат» СДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    16.10.2019, 15:14   Изоҳ (0)   44409
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки RIA компанияси билан ҳамкорликда янги халқаро пул ўтказмаси фаолиятини йўлга қўйди

    16.10.2019, 13:30

    Ёшлигимдагидек қалин ва узун сочларим қайтишини истардим!

    16.10.2019, 12:00

    Катта оила учун кенг хонадонлар – 36 ойга муддатли тўлов эвазига

    16.10.2019, 09:00

    Яшаш учун тайёр ва шинам уйлар — сотувда!

    15.10.2019, 18:00

    Қурилишингиз сифатли бўлишини истайсизми? Унда KNAUF маҳсулотларини танлашда адашманг

    15.10.2019, 15:00

    «Оқ-тепа Соҳил Бўйи»да сўнгги 30 та хонадон!

    15.10.2019, 12:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский: Ҳудудлар масаласини мен ва Путин ўртасида қолдирамиз

    Дунё | 19 август, 08:45

    ҲАМАС Исроил билан сулҳ келишувини қабул қилди — ОАВ

    Дунё | 19 август, 08:30

    Жиззах кўчаларида дрифт қилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 00:10

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.