Тошкент шаҳрида 18 октябрь, жума куни талабалар югуриш марафони ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, марафон муносабати билан соат 10:30 дан 11:30 гача баъзи кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Автомобиллар ҳаракати Бунёдкор шоҳ кўчаси ёндош йўлининг Адиблар хиёбонига кириш қисмидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисмида, Ислом Каримов кўчасининг Бешёғоч ва Шеърият боғи кўчалари билан кесишмалари ўртасида, Шеърият боғи кўчасининг «Пахтакор» стадионигача бўлган қисмида чекланади.
Изоҳ (0)