Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондаги урологик ёрдам кўрсатувчи муассасалар Кувайт кредити ҳисобидан жиҳозланади. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Кувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси иштирокида урологик ва гемодиализ ёрдамини кўрсатувчи Ўзбекистон тиббий муассасаларини жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Фото: Uz24

Фото: Uz24

Қайд этилишича, «Урологик ва гемодиализ ёрдамини кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси тиббий муассасаларини жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун тўрт йиллик имтиёзли давр билан 2016 йил 15 мартда Ўзбекистон ва Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси ўртасида 26 йил муддатга 23,1 миллион долларлик кредит шартномаси имзоланган.

Ўзбекистоннинг мазкур лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси 5,97 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шу жумладан, 4,41 миллион АҚШ доллари эквивалентида солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш тарзида ташкил этади.

Лойиҳа уч йилга мўлжалланган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кредитдан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида тузилган шартномалар бўйича контрагент Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Ўзмедимпекс» давлат унитар корхонаси ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди