Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

8 октябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саид Рустамов Тошкентдан Лондонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Review.uz

Фото: Review.uz

Саид Рустамов бунга қадар Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси бўлиб ишлаган.

Унга қадар эса Ташқи ишлар вазирлигининг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

2017 йил июль ойидан бери Алишер Шайхов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси бўлиб ишлаб келаётганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар