Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерациясининг раиси лавозимига сайланди.

Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, Термиз шаҳрида Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси давомида  Ниғматилла Йўлдошев бир овоздан Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозимига сайланган. Сайловда бошқа номзодлар бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кураш федерациясини бундан аввал Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Отабек Муродов бошқарган эди.

Фото: Ўзбекистон кураш федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон кураш федерацияси матбуот хизмати

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!