• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро ҳокимлиги Когонда мактаб ўқувчилари пахта теримига жалб этилгани юзасидан расмий муносабат билдирди

    Бухоро вилояти ҳокимлиги Когонда мактаб ўқувчилари дам олиш ва байрам кунлари пахта теримига жалб этилгани ҳақидаги хабарларга 4 октябрь, жума куни расмий муносабат билдирди.

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Когон туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг пахта йиғим-теримига мажбурий тарзда жалб этилганлиги қанчалик ҳақиқатга яқинлигига ойдинлик киритиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилган.

    Ўрганиш якунларига кўра, мақолада тилга олинган жиҳатлар уйдирмадан бошқа нарса эмаслиги маълум бўлган. Буни мутасаддилар ўз фикрлари билан тасдиқлаган.

    Жамол Саидов, Когон туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактаби директори:

    Сир эмас, илгари ўқитувчилар қишлоқ хўжалиги, айниқса, пахта йиғим-теримига кенг жалб этиб келинган. Аммо сўнгги йилларда давлат раҳбарияти, вилоят ҳокимлигининг ўқитувчиларнинг пахта йиғим-теримига жалб этилмаслиги ҳақидаги топшириқлари барча зиёлилар сингари бизни ҳам жуда хурсанд қилди. Шундан келиб чиқиб айтмоқчиманки, мактабимиз ўқувчиларини пахта йиғим-теримига жалб этиш бўйича ҳеч қандай топшириқ олмаганмиз. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар бу бизга қилинган туҳмат. Мақолада 15-мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари, ҳатто, 1 октябрь куни ҳам пахта йиғим теримида иштирок этганлиги айтиб ўтилган. Ваҳоланки, 1 октябрь куни «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ташкил этилган байрам сайилларида иштирок этдик. Биз жамоамиз билан мутасадди ташкилотлардан ушбу уйдирмани тарқатганларга нисбатан жавобгарлик масаласини ҳал этишларини сўраймиз.
    Амрилло Сафаров, вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бошлиғи:
    Ижтимоий тармоқларда Когон туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг пахта йиғим-теримига мажбурий тарзда жалб этилганлиги бўйича хабар тарқалгандан сўнг ўзим бошчилик махсус гуруҳ ҳолатни жойида ўргандик. Ўрганишда мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг пахта йиғим-теримига мажбурий тарзда жалб этилганлик ҳолати ўз тасдиғини топмади. Бугун давлатимиз раҳбари томонидан халқ таълими соҳасида меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларга қаратилаётган эътибордан руҳланиб, ёш авлод таълим тарбияси билан доимий тарзда шуғулланяпмиз. Мана икки йилдирки бутун мамлакатимизда бўлгани каби Бухоро вилоятида ҳам халқ таълими тизими ходимлари ва ўқувчи ёшлари пахта йиғим терими, турли ҳашар ва ободонлаштириш ишларига жалб этилмаяпти. Халқ таълими вазирлиги ва бошқармамиз мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши ҳамда тизимда фаолият кўрсатаётган педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўймайди. Соҳада хизмат қилаётган фидойи устоз ва мураббийларнинг меҳнатини қадрлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда устоз обрўсини ошириш йўлидаги ишларини давом эттирамиз. Қонунчилигимизда белгиланган меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий нормаларга сўзсиз амал қиламиз.
    Баҳром Қурбонов, Когон тумани халқ таълими бўлими мудири:
    Когон туманида ҳозирда 22 та мактабда 12 минг 63 нафар ўғил-қиз таҳсил олмоқда. Кейинги йилларда Президентимиз томонларидан халқ таълими соҳасини ислоҳ қилиш, ўқитувчи ва ўқувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларни ўқиш, ўқитишдан ташқари ҳар қандай кўринишдаги юмушларга жалб қилмаслик бўйича амалга оширилаётган ишлар таълим сифатини оширишга хизмат қилаётганини ҳеч бир сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бугун ижтимоий тармоқларда кенг қулоч ёйган туманимиздаги 15-ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиларининг пахта йиғим-теримига олиб чиқилганлиги ҳақидаги ёлғон хабар эса нафақат Бухоро, балки бутун мамлакатимиз халқ таълими тизими ходимлари шаънига отилган тошдир.
    Когон тумани ҳокимлиги:
    Ижтимоий тармоқларда Когон туманида мактаб ўқувчиларининг дам олиш ва байрам кунлари пахта йиғим-теримига мажбурий жалб этилаётганлиги мазмунидаги хабарлар юзасидан бу борада нафақат таълим тизими ўқувчилари, балки умуман, бюджет ташкилотлари ходимлари ва фуқароларимизнинг бундай кўринишдаги меҳнатга жалб қилиш тўғрисида бирор бир кўринишда топшириқ берилмаган. Аксинча, барча бюджет ташкилоти ҳамда мутасадди идораларга пахта йиғим-теримига мажбурий жалб этилишини тақиқлаш ҳақида ёзма топшириқ берилган.
    Хабарда айтилишича, бу каби асослантирилмаган ва ҳақиқий ҳолатга мос келмайдиган хабар ва маълумотларни тарқатганлик ҳолати юзасидан тегишли чора кўриш учун прокуратура органларига мурожаат қилинади. Олиб борилаётган ўрганиш якунлари ҳақида батафсил ахборот берилади.

    Мавзуга доир:

    Когонда мактаб ўқувчилари пахта теримига дам олиш ва байрам кунлари жалб этилгани маълум бўлди

    Ўнлаб ички ишлар ходимлари мажбурий пахта теримига қарши норозлик билдиришмоқда (видео)

    Ички ишлар вазирлиги ўз ходимларининг пахтага чиқмаслик бўйича норозилигига муносабат билдирди

    «Фарғонаазот» ходимларининг пахта теримига жалб қилиниши бўйича тарқалган хабарга муносабат билдирди

    04.10.2019, 18:49   Изоҳ (0)   40896
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ички ишлар вазирлиги автомобиль орқа ён ойналарига парда тутилишини тақиқламоқчи

    04.10.2019, 18:34

    Содиқ Сафоев: Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш имкониятларини уч йилдан бери ўрганяпти

    04.10.2019, 18:19

    Чекка ҳудудларга мобил ва модулли «боғча»лар боради (фото)

    04.10.2019, 17:21

    Тошкентда йўлда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    04.10.2019, 16:49

    Тошкентда Кореяга ишга жўнатиш ваъдасига ишонган киши 15 млн сўмдан ортиқ пулидан айрилди

    04.10.2019, 16:49

    Сирдарё вилояти таълим сифати бўйича намунали ҳудудга айлантирилаётгани боис барча мактаблар хатловдан ўтказилади

    04.10.2019, 14:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.