Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тайваннинг шимоли-шарқидаги Илан уездида кўприк қулаб тушди. Ҳодиса кўприк бўйлаб бензин ташийдиган машина ҳаракатланаётган вақтда юз берган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Қулаган кўприк бўлаклари унинг остида бўлган балиқчилар қайиғининг устига тушган. Ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилмаган, 20 киши жароҳат олган, шу жумладан, бензин ташувчи машина ҳайдовчиси ва тўққиз нафар балиқчи касалхонага ётқизилган. Расмийларнинг маълумотларига кўра, яна олти киши кўприк вайроналари остида қолмоқда.

2018 йилда Италиянинг Генуя шаҳрида жойлашган кўприк қулаган эди. Ҳодиса оқибатида 43 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар