Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 11-тури доирасида 28 сентябрь, шанба куни Валерий Карпин бошқарувидаги «Ростов» Москвада «Динамо»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида «Ровтов» вакиллари Ивелин Попов (25), Элдор Шомуродов (37) ҳамда Бахтиёр Зайнутдинов (82) томонидан урилган голлар меҳмонларнинг «Динамо» устидан йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ровтов»нинг 23 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида еткачилик қилмоқда. «Динамо» эса 10 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.
Қайд этиш жоиз, Шомуродов жорий мавсум 11 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлди ва у тўпурарлар баҳсида пешқадамга айланди. Бундан ташқари Элдорнинг ҳисобида 1 та голли узатма ҳам мавжуд.
РПЛ
11-тур баҳси
28 сентябрь, шанба
«Ростов»—«Динамо» 3:0
Голлар: 1:0 — 25 Попов, 2:0 — 37 Шомуродов, 3:0 — 82 Зайнутдинов«Ростов»: Бабурин, Чистяков, Чернов, Сигурдссон, Козлов, Норманн, Ионов (Зайнутдинов, 81), Еременко, Попов, Байрамян (Саплинов, 67), Шомуродов (Долгов, 86)
«Динамо»: Лешук, Евгеньев, Плиев, Морозов, Шуньич, Жоаозиньо, Каборе, Юсупов (Хильемарк, 46), Шиманьски (НъЖи, 68), Панченко (Филипп, 70), Игбоун
Огоҳлантиришлар: Шиманьски (16), Плиев (21), Каборе (46), Байрамян (54), Попов (64), Жоаозиньо (83)
Четлатиш: Плиев (66)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)