• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нима учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси қўллаб-қувватланиши керак?

    Бу ҳафта Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини 2020—2030 йилларда ривожлантириш стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси якунига етади. Мазкур ҳужжат бир қатор инқилобий низомларни ўз ичига олган бўлиб, Стратегия қабул қилинганидан сўнг уларнинг амалга оширилиши мамлакатдаги муҳим соҳанинг кўринишини тубдан ўзгартириб юборади. Бу ҳужжатни халқаро экспертлар қандай баҳоламоқда? «Gazeta.uz» шу савол билан қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи иқтисодиётчи, Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги қишлоқ хўжалик дастури координатори Сергий Зоряга мурожаат қилди. Унинг фикр-мулоҳазалари билан қуйида танишиш мумкин.

    Фото: Шуҳрат Латипив / «Gazeta.uz»

    Фото: Шуҳрат Латипив / «Gazeta.uz»

    Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳолисининг фаровонлиги учун улкан аҳамият касб этади. Мамлакат ялпи ички даромадининг учдан бир қисмидан ортиқроғи қишлоқ хўжалигининг ҳиссасига тўғри келади. Соҳада 3,5 миллиондан ортиқ аҳоли иш билан банд ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет элга сотишдан тушумлар Ўзбекистоннинг умумий экспорт даромадларининг 25 фоизигача ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаси, шу билан бирга бутун мамлакат бўйлаб кўплаб қишлоқлар ва кичик шаҳарларнинг иқтисодий ўзаги ҳисобланади, зеро у жойларда қишлоқ хўжалигидан ташқари бошқа муқобил даромад манбалари мавжуд эмас.

    Ўзбекистон чет элликларга ўзининг Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган кўҳна шаҳарлари билан ва, албатта, пахтаси ва мева-сабзавотлари билан машҳур. Шу сабабли қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш мамлакатга келгусида янада кўпроқ фойда келтириши кутилмоқда.

    Бир йил аввал янги ишим доирасида Тошкентга эндигина кўчиб ўтганимда, мен қишлоқ хўжалигининг катта салоҳияти борлигини таъкидлаган эдим. Бу ҳақда Жаҳон банкидаги ҳамкасбларим ва ҳукумат вакиллари ҳам гапирганди. Бироқ яқин йиллар орасида мазкур соҳа қандай ривожланиши бўйича стратегик концепцияга эга аниқ бир режанинг йўқлиги мени иккилантирган эди. Қишлоқ хўжалигини бошқаришда бугунги кундаги бозор шароитларида иш бермайдиган, эскирган усуллардан фойдаланилаётгани яққол кўриниб турарди.

    Қишлоқ хўжалигини (ва ҳар қандай соҳани) ривожлантириш учун аниқ режанинг мавжудлиги мазкур соҳанинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиши учун муҳим элемент ҳисобланади. Мен буни Жаҳон банкидаги 15 йиллик, 25 дан ортиқ мамлакатда, жумладан сўнгги беш йилда жадал ривожланаётган Шарқий Осиё мамлакатларида орттирган тажрибамдан келиб чиқиб билардим. Мен дунёнинг айнан шу қисмида, агар мамлакатда аслида мавжуд маълумотларга асосланган узоқ муддатли стратегик режа бўлса, қишлоқ хўжалиги саноати соҳасида ижобий натижаларни анчагина тез кўриш мумкинлигига амин бўлдим.

    Мавзуга доир: Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев: Фермерларга ер бериш ҳуқуқи ҳокимлардан олиб қўйилади

    Вьетнам мен аввал фаолият юритиш имкониятим бўлган мамлакатлардан бири бўлиб, қишлоқ хўжалигини реструктуризациялаш режаси ёрдамида фақат ички бозор ва гуруч етиштиришга йўналтирилган натурал қишлоқ хўжалигидан бозор ва диверсификацияланган ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишга йўналтирилган қишлоқ хўжалигига ўтишга муваффақ бўлди.

    Шундай қилиб, 2010 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда Вьетнамнинг қишлоқ хўжалик озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти икки баробардан кўпроққа — 17 миллиарддан 40 миллиард долларга ўсди. Бу натижаларга 6,5 миллион гектар ер майдонида қишлоқ хўжалик маҳсулотларни етиштириш туфайли эришилди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, қишлоқ хўжалик ер майдонлари қарийб 4 миллион гектарни ташкил қиладиган Ўзбекистонда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 2,5 миллиард доллардан ошмади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2019 йилнинг 13 сентябрида жамоатчилик муҳокамасига қўйган Ўзбекистонда 2020—2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Стратегияси лойиҳаси иқтисодиёти қадимдан қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасининг самарадорлигига боғлиқ бўлган мамлакатнинг мазкур соҳасида жиддий ўзгаришларни бошлаш учун реал имкониятларни яратади.

    Мазкур Стратегияни «трансформацион» деб дадил айтиш мумкин. Ҳужжат ўрганиб чиқилса, у мамлакатдаги вазиятни тузатиш учун кечиктириб бўлмайдиган чораларни талаб қилаётгани, қишлоқ хўжалигидаги ҳақиқий аҳволни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилганлиги яққол кўринади. Унда соҳани ривожлантириш бўйича аниқ мақсад бор ва қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат сектори ва қишлоқларни келгусидаги 10 йилда ривожлантириш режаси кўзда тутилади.

    Мазкур Стратегиянинг энг муҳим томонларидан бири — бу давлатнинг ролини камайтириш ва соҳанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш борасида ҳукуматнинг аниқ ифодаланган мақсадидир. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш секторини модернизация ва диверсификацияси учун мамлакатдаги хусусий сектордан келадиган ва чет эл инвестицияларини рағбатлантириши керак.

    Агар Стратегия ҳозирги таҳрирда қабул қилинса, давлатнинг эмас, балки фермернинг манфаатлари охир-оқибат биринчи ўринга қўйилади.

    Стратегия фермерлар ва агробизнесга қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқишга кўмаклашувчи, давлат чора-тадбирларига эътибор қаратади ва соҳанинг ўтган йилларда кўп гапирилган улкан салоҳиятини амалга ошириш имкониятини беради. Мамлакат иқтисодиётидаги бундай муҳим соҳадаги ислоҳотлар, шубҳасиз, иқтисодиётни либераллаштириш ва Ўзбекистоннинг миллионлаб фуқаролари учун имкониятларни кенгайтиришга қаратилган сиёсатни давом эттиришга ёрдам беради.

    Мавзуга доир: Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев: «Арзон бўлгани учун сувни кўп ишлатяпмиз ва исроф қиляпмиз»

    Халқаро тажрибаси ва Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги учун янги ғоялар билан ўртоқлашиб, Жаҳон банки Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро донорлар ва ҳамкорлар билан биргаликда мазкур Стратегияни ишлаб чиқишда иштирок этди. Бу кўп давлатларда одатий амалиёт. Бу каби ҳужжатлар ишлаб чиқарилаётган пайтда манфаатдор вазирликлар ва бошқармалар донор ташкилотларни ушбу ҳужжатларнинг муҳокамасида иштирок этишга ундайди.

    Бироқ шахсан менда Қишлоқ хўжалик вазирлигининг Стратегияни ишлаб чиқишдаги профессионал ёндашуви катта таассурот қолдирди. Бошқа вазирликлар, бошқармалар ва манфаатдор тарафлар билан бўлган очиқ маслаҳатлашувлар чоғида вазирлик мутахассислари халқаро тажрибани синчковлик билан таҳлил қилди ва уни Ўзбекистон шароитларига мослаштирди ҳамда бу нарса ҳужжатдаги низомларларнинг прогрессив табиатида ўз аксини топган.

    Стратегиянинг жамоатчилик муҳокамаси тугашига саноқли кунлар қолди ва ҳар бир фуқарода ҳали мамлакатнинг келажаги учун улкан аҳамиятга эга бўлган ушбу сиёсий ҳужжат доирасида ўз фикр ва таклифларини айтиш имконияти бор.

    Жаҳон банки бошқа халқаро донор ташкилотлар ва ҳамкорлар билан биргаликда мамлакат қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни амалга оширишда ҳукуматга молиявий ва техник ёрдам беришни давом эттиради. Биз соҳанинг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш, бу ерда минглаб янги иш ўринларини яратишга кўмаклашиш ва қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган мазкур Стратегиянинг маъқулланиши ва татбиқ этилишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз.

    Сергий Зоря, Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги қишлоқ хўжалик дастури координатори

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда тахминан 2 млн аҳоли тўйиб овқат емаётгани расман маълум қилинди

    24.09.2019, 22:07   Изоҳ (0)   24354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Имконияти йўқларни мажбурлаш — нотўғри». Халқ таълими вазирлиги Ўқитувчилар куни арафасида ота-оналарга мурожаат қилди

    24.09.2019, 21:53

    Шайхонтоҳурда қайнонасининг отасидан пул ололмаган куёв жиноятга қўл урди (видео)

    24.09.2019, 21:39

    Янгийўлда мастлик оқибатида келиб чиққан жанжал қотиллик билан тугади

    24.09.2019, 21:25

    Фарғонада уйида бир килодан ортиқ марихуана сақлаган шахс қўлга олинди

    24.09.2019, 21:08

    Тошкентдаги Қоратош кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилди

    24.09.2019, 20:55

    Самарқандда ШҲТ саммити учун йўл ва кўчаларни таъмирлашга 25 млн доллар ажратилди

    24.09.2019, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани рад этилди

    Ўзбекистон | 11 май, 10:00

    Нима учун шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтон машинада хавфсизлик камарини тақмайди?

    Шоу-бизнес | 11 май, 09:53

    Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 09:16

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.