Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида «Гулбоғ» маҳалласида 24 сентябрга ўтар кечаси қотиллик жинояти содир этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Хабар беришларича, 1981 йилда туғилган Ш.Ю. маст ҳолатда 1986 йилда туғилган Р.У. билан жанжаллашган ва оқибатда ошхона пичоғи билан унинг чап кўкрак соҳасига бир марта санчиб, қасддан ўлдирган.
Ҳолат юзасидан 24 сентябрь куни Янгийўл туман прокуратураси томонидан Ш.Ю. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Изоҳ (0)