Фарғона вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 11 сентябрь куни тезкор ходимлар томонидан ўтказилган «Қорадори—2019» тадбири давомида Телеминг қишлоғида яшовчи 1973 йилда туғилган V.Н.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган.
Хонадонни кўздан кечириш жараёнида 1 151 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган, дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)