Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури доирасида 22 сентябрь, якшанба куни 2 та беллашув бўлиб ўтди.
Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» клубини қабул қилди.
Учрашув давомида «қалдирғочлар» вакиллари Миржаҳон Мираҳмадов (24) ва Абдулла Абдуллаев (29) томонидан урилган голларга Навоий клуби Суннатилла Абдуллажоновнинг голи билан жавоб қайтарди.
Баҳс якунига кўра, тошкентликлар «Қизилқум»дан 2:1 ҳисобида устун келди ва 3 очкони қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Бунёдкор» очколари сонини 34 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. Сўнгги ўринни эгаллаб турган «Қизилқум» ҳисобида эса 18 очко мавжуд.
Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги Қаршининг «Насаф» клуби «Бухоро»га қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 45+1-дақиқасида Бухоро клуби ярим ҳимоячиси Асад Собиржонов ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқага келиб «Насаф» аъзоси Шароф Муҳитдинов ҳисобни тенглаштирди (1:1). 75-дақиқада эса «Бухоро»нинг бошқа бир ярим ҳимоячиси Саломат Қутибоев жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа «Насаф» ўз майдонида кечган баҳсда бухороликларга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Маълумот учун, «Насаф» 28 очко тўплаган ҳолда 6-ўринни банд қилиб турибди. «Бухоро» эса 18 очко билан 13-ўриндан жой олди.
20-тур якунига кўра мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Суперлига
20-тур баҳслари
22 сентябрь, якшанба
«Бунёдкор»—«Қизилқум» 2:1
Голлар: 1:0 — 24 Миржаҳон Мираҳмадов, 2:0 — 29 Абдулла Абдуллаев, 2:1 — 87 Суннатилла Абдуллажонов«Насаф»—«Бухоро» 1:2
Голлар: 0:1 — 45+1 Асад Собиржонов, 1:1 — 67 Шароф Муҳитдинов, 1:2 — 75 Саломат ҚутибоевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)