Ravon компанияси Россияда ўз автомобиллари сотувини қайта йўлга қўяди. Бренд 2018 йил баҳорида тарк этган мамлакат бозорига 2019 йил сентябрида қайтади, деб хабар бермоқда Repost.

Фото: «Car.uz»

Сотувга уч хил модел: нархи 645 минг рублдан бошланувчи 85 от кучига эга 1,2 литрли мотор ва 4 тезлик босқичили «автомат» хетчбек Ravon R2 (Chevrolet Spark), 670 минг рублдан бошлаб 106 от кучига эга, 1,5 литрли мотор ва 5 тезлик босқичили механик ўтказгичли седан Ravon Nexia R3 (аввалги авлод Chevrolet Aveo) ҳамда 734 минг рублдан 6 тезлик ўтказгич қутиси бор «автомат» трансмиссиялиси, шунингдек трансмиссиясига қараб 678 минг ва 743 минг рублдан бошлаб Ravon R4 (Chevrolet Cobalt) чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил кузида «O‘zAvto» компанияси эскирган Uz-Dewoo ўрнида янги Ravon брендидаги автомобиллар ишлаб чиқарилишини эълон қилганди.