19 сентябрь, пайшанба куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев иштирок этди.
Сурхондарё ҳокимлиги матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, йиғилишда Холмамат Саматов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Холмамат Саматов шу кунга қадар Қумқўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, йиғилишда шу кунгача Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директори лавозимида ишлаб келган Чори Бегимқулов вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Изоҳ (0)