18 сентябрь куни оқшомда ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Амир Темур хиёбони атрофидаги айланма йўлда бир автомобиль кескин манёврларни амалга ошираётгани, бу вақтда эса ЙПХ ходимлари айланма йўлга кириш жойларини ёпиб тургани акс этган видеоёзув тарқалган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу ҳолат қачон ва қандай сабаб билан юз бергани ҳақида изоҳ берди. Унда, жумладан, шундай дейилади:

13 ва 14 сентябрь кунлари соат тахминан 02:00—02:30 да Амир Темур хиёбони атрофидаги айлана йўлда хусусий ижодий студия томонидан экшн-лавҳа суратга олиш ишлари олиб борилган.

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, атрофдаги йўллар ва пиёдалар йўлакчалари пойтахт ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ва ППХ ходимлари ва экипажлари томонидан 10—15 дақиқага беркитилди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

ИИББ ахборотида экшн-лавҳа айнан қайси студияда томонидан суратга олинганига аниқлик киритилмаган. Тахминларга кўра, бу жараён россиялик таниқли блогер Эрик Давидичнинг янги видеоси учун уюштирилган.