Венесуэла ҳукумати ўзини муваққат давлат раҳбари деб эълон қилган Хуан Гуаидо тарафдорлари билан махфий музокаралар олиб борган. Бу ҳақда мамлакат президенти Николас Мадуро маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Фото: AP

«Январдан апрелгача Гуаидо сафдошлари билан махфий музокаралар олиб бордик. Мухолифатнинг музокаралар рад этилгани ҳақидаги баёнотларига қарамай, ҳукумат уларнинг вакиллари билан мулоқотда бўлган. Шунга қарамай, мухолифатчилар берган ваъдаларини, жумладан, АҚШни мамлакатга нисбатан санкцияларини бекор қилишга кўндириш масаласини бажармади», — деди Венесуэла президенти.

Николас Мадуро Норвегия воситачилигида мухолифат билан янги музокараларга тайёрлигини билдирди.