Андижонлик теримчи аёл бир кунда 500 килограмм пахта териб рекорд ўрнатди. Ушбу рекорд учун Андижон вилоят ҳокимлиги теримчи аёлга Spark автомобилини совға қилди, деб хабар беради «U24.uz».

Скриншот: Telegram

Шунингдек, пахта теримида фаол қатнашаётган теримчиларга вилоят ҳокимлиги томонидан музлатгич, телевизор каби рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилган.

2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарорига кўра:

  • машинада терилган 1 тонна пахта учун – 600 000 сўм хизмат ҳақи;
  • қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда – 800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан;
  • мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 миллион сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 миллион сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.