Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 5-тур баҳсларига 14 сентябрь, шанба куни старт берилди.
Турнинг дастлабки беллашувида Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» клуби ўз майдонида «Ньюкасл»ни синовдан ўтказди.
Ўйин давомида «Ньюкасл» ҳимоячиси Йетро Виллемснинг урган голига «қизиллар» Садио Мане (28, 40) ҳамда Муҳаммад Салоҳнинг (72) голлари билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Ливерпуль» «Энфилд»да «Ньюкасл» устидан 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ливерпуль» очколари сонини 15 тага етказиб, мусобақа жадвалидаги етакчилигини мустаҳкамлади.
АПЛ
5-тур баҳси
14 сентябрь, шанба
«Ливерпуль»—«Ньюкасл» 3:1
Голлар: 0:1 — Виллемс, 1:1 — 28 Мане, 2:1 — 40 Мане, 3:1 — 72 Салоҳ«Ливерпуль»: Адриан, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Матип, Окслейд-Чемберлен (Милнер, 75), Фабиньо, Вейналдум (Шақири, 84), Мане, Ориги (Фирмино, 37), Салоҳ
«Ньюкасл»: Дубравка, Виллемс, Дамметт, Крафт (Манкильо, 67), Ласселс, Хэйден, Шелви, Ацу, Альмирон (Муто, 67), Шер (Фернандес, 80), Жоэлинтон
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)