Тошкентнинг «Ҳумо» клуби хоккей бўйича ВХЛ (Олий хоккей лигаси) мусобақасида ўз юришини бошлади.

Фото: «Ҳумо»

11 сентябрь, чоршанба куни 1-турда «Ҳумо» Россиянинг «Рязань» клубига қарши баҳс олиб борди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Ўзбекистонликларнинг голларига Андрей Смирнов, Александр Шербина, Арсений Ерохин, Евгений Григоренко ва Артём Воронинлар муаллиф бўлди.

ВХЛ

1-тур

«Ҳумо» (Ўзбекистан) — ХК «Рязань» (Россия) 5:0 (0:0, 3:0, 2:0)

Янада кўпроқ хоккей ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!