Индонезиянинг собиқ президенти Бухориддин Юсуф Ҳабибий 84 ёшида вафот этди, деб хабар беради «РБК».

Фото: «Gazeta.ru»

Қайд этилишича, Индонезия собиқ президенти соғлиғи тўсатдан ёмонлашгани учун Жакартадаги ҳарбий госпиталга олиб келинган эди. Ҳабибий ушбу шифохонанинг жонлантириш бўлимида 9 сентябрь, душанба куни вафот этган.

Ҳабибийнинг ўғли отасининг 1 сентябрь куни юрагидаги муаммолари туфайли шифохонага жойлаштирилганини айтганди.

Индонезияда 14 сентябргача миллий мотам эълон қилинган.

Бухориддин Юсуф Ҳабибий 1936 йилда туғилган, Германияда таҳсил олган.

1978 йилда у фан ва технологиялар вазири этиб тайинланган, бу лавозимда 20 йил ишлаган. Ҳабибий 1998 йилда мамлакат бош вазири бўлган. Ўша йилнинг ўзида Индонезия президенти этиб сайланган.

Ҳабибийнинг президентлиги мамлакат тарихидаги энг қисқа президентлик даври ҳисобланади. У мамлакатни 1999 йилда парламент томонидан бошқа президент сайлангунига қадар бошқарган.