• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2019 йил 1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади

    Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга мувофиқ, Ўзбекистонда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади. Бу ўзбекистонлик автоҳаваскорлар томонидан узоқ кутилган янгиликдир.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Менинг фикрим»да 14 мингдан ортиқ овоз тўплаган истак

    «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига 2018 йил 14 октябрь куни фуқаро Амирбек Кенжаев томонидан «Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш» тўғрисида петиция қолдирилган эди (петиция 2019 йил 2 январида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиши учун етарли — 10 мингта овоз тўплаган эди).

    Унда, жумладан, шундай дейилади:

    «Машинаси бор одамлар яхши билади. Бизда шундай тартиб белгиланганки, оила аъзолари, яқин қариндошлар бир-бирининг машинасидан махсус ишончномасиз фойдалана олмайди. Соддароқ айтсак, битта уйда, ҳовлида яшасак ҳам мен отамнинг, отам менинг номимга расмийлаштирилган автотранспортдан фойдаланиши учун анча вақт ва пул сарфлаб ишончнома олишимиз шарт.

    Ака-укалар, опа-сингиллар билан ҳам худди шундай аҳвол. Бу ҳам оилавий бюджетга зарар, ҳам ҳужжат тайёрлаш учун кўп вақт сарфлайсиз. Бегона одамларга ишончнома беришни тушуниш мумкиндир, лекин ота-она боласи, ака-ука, опа-сингил бир-бирига ишончнома бериши, очиғини айтсак қадриятларимизга ҳам, менталитетимизга ҳам тўғри келмайди.

    1990 йилларда машина ўғирлаш билан боғлиқ воқеалар кўп эди. Балки ўша пайтда бу тизим ўзини оқлагандир. Лекин ҳозиргидай юртимиз инновацион жиҳатдан ривожланиб бораётган, «Хавфсиз шаҳар» тизими ишга туширилган, йўлларимизда видеокамералар ишлаб турган пайтда бунақа ишончнома бериш тартибига зарурат бормикан?

    Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда яқин қариндошларнинг бир-бирига ишончнома бериш тартибини бекор қилиш керак. Бу ортиқча қоғозбозликнинг олдини олади, оилавий бюджетга ҳам ёрдам бўлади. Ҳам ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади».

    Кейинроқ, 2019 йил баҳорида ушбу жамоавий мурожаат Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўрганилгани, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида яқин қариндошлар ўртасида автотранспорт воситасини ишончномасиз бошқарганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани маълум бўлди.

    Қўмита АҚШ, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Голландия, Польша, Франция, Чехия, Швейцария, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова каби мамлакатларда транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома талаб этилмаслиги, балки суғурта полиси транспорт воситасини бошқариш учун кифоя қилишини қайд этиб ўтган эди.

    Қўмита қарори эълон қилингач, ижтимоий тармоқларда автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимининг бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалиб кетган ва «Менинг фикрим» портали бу хабарларни рад этиб чиқишга мажбур бўлган эди.

    Қариндошлар ўртасидаги автоишончномалардан давлат қанча пул ишлаган?

    Ўзбекистонда 2018 йилда автотранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича нотариал тасдиқланган ишончномалар сони 670 мингдан (уларнинг 343 мингтаси яқин қариндошлар ўртасида) ошиб, улардан жами 222,7 миллиард сўм давлат божи ундирилган (шундан 31,8 миллиард сўм яқин қариндошлардан), герб йиғими эса 19,3 миллиард сўм (9,8 миллиард сўм яқин қариндошлардан)ни ташкил этган.

    Изоҳ: Материалнинг дастлабки кўринишида яқин қариндошлар ўртасидаги автоишончномаларнинг бекор қилиниш санаси 2020 йил 1 январь деб хато кўрсатилган эди. Йўл қўйилган хатолик учун «Дарё» муштарийларидан узр сўраймиз.

    10.09.2019, 15:53   Изоҳ (0)   109577
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йилдан экспериментал нотариал идоралар ташкил этилади

    10.09.2019, 15:29

    Ўзбекистонда сиртқи ва кечки таълим контрактлари камайтирилди, суперконтрактни иккига бўлиб тўлаш мумкин бўлади

    10.09.2019, 15:18

    Ўзбекистонда 2020 йилдан нотариал тасдиқланган ариза ва ишончномаларни нотариусга тақдим этмай текшириш мумкин бўлади

    10.09.2019, 15:09

    «Жароҳатланганларнинг ҳаёти учун кураш олиб борилмоқда». ССВ Ангрендаги ЙТҲда омон қолганларнинг аҳволини маълум қилди

    10.09.2019, 14:59

    Давлат грантида ўқиётган талабалар 30 фоиздан ортиқ фанлардан 3 баҳо олса, келгуси семестрда стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади

    10.09.2019, 14:38

    Ўзбекистонда 10 йиллик танаффусдан сўнг яна хусусий нотариуслар иш бошлайдиган бўлди

    10.09.2019, 14:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ернинг бир қисми совиб кетмоқда. Олимлар сабабини очиқлади

    Дунё | 13 август, 16:40

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30

    Бекҳэм, Оуэн, Беллингем ва Трент Александер-Арнольд. “Реал” сафида тўп сурган англиялик футболчилар

    Футбол | 13 август, 16:37

    Кремний водийси “ақлли” авлод яратишга 50 минг долларгача сарфламоқда — WSJ

    Дунё | 13 август, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:09

    Жонни Депп қароқчи Жек Читтак ролига қайтишга тайёр — бироқ битта шарт билан

    Кино | 13 август, 15:58

    Ўзбекистонда аралаш мато ва газлама 2028 йилгача божхона божидан озод этилади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.