Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари билан 10 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларга стипендиялар тўлашда қандай янгиликлар татбиқ этилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» хабар бермоқда.
Маълум қилишларича,
- давлат гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Энди олган баҳосининг стипендияга алоқаси йўқ;
- ҳозирда битирувчи курс талабаларига эски тизим сақлаб қолинади, яъни улар аввалгидек «3», «»4», «5»лик стипендия тартиби сақлаб қолинади;
- лекин яхши ўқиган, илмий ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган талабаларга ОТМ ректорлари томонидан стипендиянинг 50 фоизигача (200 минг сўмгача) миқдорда қўшимча рағбатлантириш тартиби жорий қилинади. Бундай қўшимча стипендияни кимга беришни ректорлар ҳал қилади.
Таъкидлашларича, Президент ва номдор стипендияларни олган талабалар учун стипендия миқдори сақлаб қолинади.
Изоҳ (0)