Сизга суратдан боқиб турган мана бу қизалоқнинг исми Шаҳризода. У 2010 йил 23 сентябрда Навоий вилоятида туғилган, икки йилдан буён оққон хасталиги билан курашиб келмоқда.
«Шаҳризода кенжа фарзандим. Унда касаллик аниқлангандан кейин 2 та қизимни кекса қайнонамга ташлаб кетишга тўғри келди. Бир ойда 10 кун уйда бўлсак, 20 кун касалхонадамиз.
Хўжайним икки маротаба ошқозонидан операция бўлган, лекин нафақа олмайди. Ўзим уй бекасиман.Қизалоғимни даволатиш учун 2 йилда боримизни сотдик. Етмаганига катта фоизга 30 миллион сўм қарз олгандик. Ҳаммаси дори-дармонга кетди.
Яқинда даволанишнинг 3-курсини бошладик. Дорихонадан дори-дармонларни қарзга олаётгандик. Аввал эски қарзларингни тўланглар, деб энди беришмаяпти. Қизимга қараб юрагим эзилади. Илоҳим, ҳеч кимни бошига бундай мусибатни солмасин. Саховатли инсонларнинг ёрдамига жуда муҳтожмиз,»— дейди биз билан суҳбатда онаси Хуршида опа.
Ҳозирда оила Тошкентда ижарада яшашмоқда. Ижара пули, яшаш харажатлари ва дори-дармонлар оилани мушкул аҳволга солиб қўйган.
Барча саховатли инсонлардан Шаҳризода Шопўлатовани тузалиб кетишида ёрдам беришларини сўраймиз.
Шаҳризода Шопўлатовага хайрия ёрдами кўрсатмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:
Пластик карта орқали (Click, Payme)
8600060937480755 (Халқ банки)
Онаси номига очилган.
Хориждан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун онасининг паспорт маълумотлари:
Хуршида Равшанова Ражабовна
Паспорт рақами: АB 8758790
Телефон рақами:
+998 93 464 52 24