Ўзбекистон терма жамоаси ва олимпия терма жамоаси 9 сентябрь, душанба куни ўртоқлик ўйинларида иштирок этади.

Фото: ЎФА

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрида Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. 10 сентябрь куни ЖЧ—2022 2-босқич саралаш ўйинларининг 2-тури бўлиб ўтади. Мазкур турда Ўзбекистон дам олади ва ФИФА кунидан унумли фойдаланиш мақсадида ўртоқлик ўйини ташкил этилган.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса Эронга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади. 6 сентябрь куни Олмалиқда бўлиб ўтган дастлабки ўйин ўзбекистонликларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланганди. Бу сафар Любинко Друдлович шогирдлари «Пахтакор» стадионида форсларга қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик ўйинлари

Ўзбекистон — Ироқ 21:00

Ўзбекистон ОТЖ — Эрон ОТЖ 19:00

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!