Сирдарё вилоятида 58 ёшли фуқаро ўз жиянига тегажоғлик қилди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ИИВдаги манбалари хабар берди.

Фото: Google Images

17 август куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида яшаб келаётган фуқаро 1961 йилда туғилган нафақахўр С.Р. унинг вояга етмаган жияни 2004 йилда туғилган мактаб ўқувчиси Ж.Х. истиқомат қиладиган уйга девордан нарвон орқали ошиб ўтиб, жиянига тегажоғлик қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, барча ҳодиса иштирокчиларидан тушунтиришлар олинди ва тегишли экспертизалар тайинланди.

Ҳозирда Ширин шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.