Қаҳрамон Қуронбоев лавозимдан кетганидан буён Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи вазифасида ишлаб келаётган Алишер Саъдуллаев ташкилот раиси сифатида расман сайланди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.
Қайд этилишича, сайлов ёшлар масалалари бўйича видеоселектор давомида ўтказилган.
Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимидан Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган эди.
Изоҳ (0)