Тольяттидаги GM-АвтоВАЗ қўшма корхонаси Chevrolet Niva ишлаб чиқаришни тўхтатди.

Фото: Motor

Конвейер мазкур моделга бўлган талабнинг пасайиши туфайли 2—6 сентябрь кунлари ишламайди.

Автозавод матбуот хизмати буни «сўровни оптималлаштириш» деб изоҳлади.

Avtostat маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Chevrolet Niva харидорлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга қисқарган. 2018 йилнинг 6 ойи давомида 14 203 йўлтанламас ўз харидорини топган бўлса, бу йил талаб 10 549 донагача камайган.