Самарқанд вилояти Нуробод туманида 40 ёшли фуқаронинг аввал 4 бош, кейин эса 5 бош қўйи ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу йилнинг 3 июнь куни Самарқанд вилояти Нуробод тумани «Меҳнаткаш» МФЙда яшовчи 40 ёшли А.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 19- майга ўтар кечаси номаълум шахс унинг уйи ҳовлисидан 4 бош қўйини ҳамда 31 майга ўтар кечаси 5 бош қўйини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нуробод тумани «Оқсой» МФЙда яшовчи 32 ёшли М.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)