Самарқанд вилоятида жорий йилги Инвестиция дастурига асосан қурилиши бошланган 12 та тиббиёт муассасаси мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
Жумладан, Пахтачи туманида 50 қатновли «Бурқут», 75 қатновли «Қ.Ражабов», Нуробод туманида 75 қатновли «Улус», Булунғур ва Қўшработ туманларида ҳар бири 100 қатновли «Хўжамазгил» ҳамда «Шавона» қишлоқ врачлик пунктлари бугун фуқаролар учун сифатли тиббий хизмат кўрсатишга киришди.
Маҳаллий ҳамда инвестиция дастурларига мувофиқ, вилоятнинг яна 25 та бирламчи тиббиёт муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу муассасалар йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши белгиланган.
Изоҳ (0)