25 август, якшанба куни Тошкент шаҳрида футбол бўйича «Чарм тўп—2019» мусобақасининг финал босқичи бошланди.

Фото: ЎФА

Ушбу босқичда ўз вилоятида ғолибликни қўлга киритган маҳалла жамоалари ғолиблик учун куч синашмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 28 август куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган мусобақа финалида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Эрматов масъул лавозимга тайинлангач ҳакамликда танаффус қилишини эълон қилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!