Хитойнинг Хэфэй шаҳрида (Аньхой вилояти) тўққиз ёшли бола смартфонга боғланиб қолиши ортидан кўзи ғилай бўлиб қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ёзги таътил пайтида бола кунига ўн соатлаб ўйин ўйнаб, телефонни қўлидан қўймаган. Ота-онасининг сўзларига кўра, ўғли гажетни улардан яширинча ишлатган. Натижада, қисқа вақт ичида унинг кўзлари ғилайлашган.
Окулист боланинг кўриш муаммолари, эҳтимол, телефонга ҳаддан ташқари кўп тикилиш туфайли келиб чиққанлигини тасдиқлади ва гажет экранига тикилишни бир неча ойга чеклашни маслаҳат берди. Агар вазият яхшиланмаса, кўз операция қилиниши кераклигини айтди.
Шунга қарамай, жабрланувчининг ўзи смартфондан воз кечмоқчи эмас. «Мен бундай қила олмайман», — деди у шифокорга.
Изоҳ (0)