Тошкент шаҳрида фуқаронинг уйига дераза орқали кириб, пул ва бошқа анжомлари ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
18 август куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 48 ёшли У.М.нинг уйига дераза ойнаси орқали кириб, хонасидан 13 500 000 сўм пули, HP русумли ноутбуки ва 3 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чевар кўчасида яшовчи 28 ёшли П.Т. ва Уйғур тор кўчасида яшовчи 31 ёшли Х.Ш. содир этганликлари аниқланиб ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)