Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Фото: ЎзА

Қарорга кўра 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб:

39 та немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади;

ушбу тиллар бўйича ўқитувчилар «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан хорижга малака оширишга юборилади;

тиллар бўйича мутахассис тайёрлайдиган ОТМларда эҳтиёжга қараб қабул квоталари оширилади;

мактабларда ота-она ва ўқитувчилар истагидан келиб чиқиб немис, француз, испан, япон, корейс ёки хитой тили иккинчи тил сифатида жорий этилади;

мутахассислар 2020/2021-ўқув йилида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили мутахассислиги бўйича бепул қайта тайёрловдан ўтади.