Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.

«Қойил. Кундан кунга пластикка қарши кураш кучайиб бормоқда. Банкокдаги ибодатхона роҳиблари пластикни қайта ишлаб, ўз кийимларини тайёрламоқда» – Эрик Солхейм, норвегиялик табиатни муҳофаза қилиш ҳаракати фаоли, эколог.

«Покистон Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир вилоятидаги мусулмонлар диний  ҳуқуқлари чекланишини танқид қилди», – TRT Haber ахборот нашри.

«Европа Иттифоқи мамлакатлари демографиясида 15–24 ёшлиларнинг ҳиссаси (фоизда): Туркия – 16,1, Дания – 12,8, Исрландия – 12,4, Нидерландия – 12,3, Буюк Британия – 11,9, Франция – 11,7, Швеция – 11,5, Венгрия – 10,9, Руминия – 10,6, Германия – 10,5, Италия – 9,7, Испания – 9,7, Болгария – 9,1», – Алпер Учўқ, Германия турк саноати ва бизнеси уюшмаси вакили.

«Кремлнинг таъкидлашича, Путиннинг ракетаси Трампникидан яхшироқ экан», – Жейк Рудницкий, Bloomberg мухбири.

«АҚШ президентларининг севимли таоми: Теодор Рузвельт тошбақа шўрвани ёқтирган бўлса, қария Никсон авокадони жону дили деб билган. Мартин ван Бурен чўчқа калласини, кечки базмлар ишқибози Жон Адамс бир стакан сув ичишни ёқтирган», – Симон Кюстенмахер, географ.

«Нефть-газ соҳаси кейинги 10 йил мобайнида қазиб олиш имконсиз бўлган янги қудуқларни текшириш ва аниқлаш учун 4,9 триллион доллар маблағ сарф қилмоқчи. Ҳар йили ҳукумат қазиб олинадиган ёқилғини молиялаш учун 5 триллион доллар маблағ сарф этмоқда», – Пол Доусон, шотландиялик экоблогер.

«Биз агентликнинг асосий мақсадларидан бири бўлган халқаро майдонда Ўзбекистон имижини яхшилаш масаласини муҳокама қилдик», – Саида Мирзиёева, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари агентлиги раҳбари ўринбосари.

«Шоҳимардонлик бу ёш йигит яқинда Россиядан ватанига қайтди. У Ўзбекистоннинг қаерида бўлса ҳам яшашши ва ҳаётда ўз ўрнини топишни исташини айтди. Кунига 10 доллардан камроқ бўлса-да, тирикчилик учун ишлаб топаётганидан мамнун кўринади. Нонвойлик шарафли касб», – Навбаҳор Имомова, Америка овози радиоси журналисти.

«Демократия ва тинчлик намойишининг кўриниши: Гонконгдаги Виктория паркида кеча 1,7 миллион одам кўчага чиқди», – Хиллари Клинтон, сенатор.

«Мумбайда Лата Мангешкар хоним қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувдан жуда мамнун бўлдим. Унга ўзимнинг энг самимий тилакларимни изҳор қилдим ва соғлик тиладим. Лата хоним Ҳиндистоннинг фахри, у ўзининг дилхуш овози билан ҳаётимизни ширин қилди. У самимияти ва соддалиги билан бизни руҳлантиришда давом этмоқда», – Рам Натх Ковинд, Ҳиндистон президенти.

«Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова ҳудудларда врачлар маошини 170 фоизгача ошириш таклифини берди. Аллақачон амалга ошириш лозим эди. Врачлар маошининг пастлиги шармадали ҳолат», – Владимир Соловьёв, россиялик журналист ва телебошловчи.

«Хитойда ўтаётган халқаро роботлар кўргазмасидаги машиналар учиш, сузиш ва ҳаттоки мия жарроҳлик амалиётини ўтказишга қодир», – Daily Mail Online нашри.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?