Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 17 ёшдан 24 ёшгача бўлган абитуриентлар ҳеч қандай кириш имтиҳонларисиз, тўғридан тўғри Хитойнинг нуфузли университетларига грант асосида бакалавр даражасига ўқишга қабул қилинишлари мумкин!

Хитой Халқ Республикаси томонидан таълим грантлари ажратилган йўналишлар:

  • Хитой тили ва адабиёти;
  • Иқтисодиёт;
  • Молия менежменти;
  • Бизнес бошқаруви;
  • Маркетинг;
  • Бухгалтерия;
  • Компьютер технологиялари ва дастурлаш;
  • Индустрия инжинерияси;
  • Механика инжинерияси;
  • Архитектура ва шаҳарсозлик.

Хитойда олий маълумот олиш нафақат фойдали, балки нуфузлидир.

Бу фикр билан баҳслашиш қийин, чунки ўтган ўн йилликда нафақат Хитой иқтисодиёти, балки таълим тизими ҳам дунё етакчилари қаторидан жой олди. Дунёнинг нуфузли университетлари қаторига кирган таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиб бериш эса China Education компаниясида ҳам мавжуд!

«Чет тилини мукаммал билмасдан туриб IELTS ёки HSK сертификатларисиз ва буни устига ҳеч қандай кириш имтиҳонларисиз қандай қилиб грант асосида халқаро университет талабаси бўлиш мумкин?», — деган савол туғилади кишида.

Хўш, бунинг иложи бўлса, бундан Хитойга нима фойда?

Биринчидан, Хитой Халқ Республикасининг асосий мақсадларидан бири бу — Хитой тилини жаҳон миқёсида кенг тарқатиш. Шунинг учун ҳам барча биринчи курс талабаларидан йил охирида Хитой тилини билиш даражасини аниқловчи тест (HSK) олинади.

Иккинчидан, диплом халқаро бўлиб, бутун дунёда амал қилади ва хоҳлаган талаба ўз олий таълимини Марказий Осиёдан тортиб, Европа ва Америкада ҳам давом эттириши мумкин!

Нима учун айнан China Education?

  • Ҳужжатларни тайёрлаш учун атиги 1 кун вақт сарфланади;
  • Барча хизматлар қонун доирасида шартнома асосида кўрсатилади;
  • Виза учун ҳужжатларни малакали мутахассислар тайёрлайди;
  • Хитойда кутиб олиш ва университетга жойлаштириш компания зиммасида;
  • Ота-оналар талабларига биноан ўқувчининг дарсга қатнови ва баҳолари ҳақидаги маълумотларни етказиб берамиз.

Талабалар қаерда яшашади?

Университет ҳудудида хорижлик талабалар учун махсус ётоқхоналар ташкил этилган бўлиб, асосан 2—4 кишилик хоналардан иборат. Ҳар бир хонада алоҳида ювиниш хонаси, ҳар бир қаватда эса ошхона ва кир ювиш хонаси мавжуд.

Хитой Халқ Республикаси томонидан 70 фоиздан 100 фоизгача грантга эга бўлиш талаблари:

  • Бакалавр даражасига қабул 17 ёшдан 24 ёшгача;
  • Магистр даражасига қабул 30 ёшгача;
  • Суҳбатдан муваффақиятли ўтиш.

Ҳужжатлар 1-сентябрьгача қабул қилинади, ўқиш эса шу йил октябрь ойидан бошланади!

Мурожаат учун телефонлар:

+998 95 145 71 73

+998 95 340 71 73

+998 98 812 71 73

+998 99 860 71 73

Шошилинг! Биз билан боғланиб ҳужжатлар ва талаблар ҳақида маълумотга эга бўлинг!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Instagram

Telegram

Расмий сайтимиз: www.chinaedu.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.