Кенгаш Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисини жорий йил 23 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Мажлис кун тартибига Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилган.

Шунингдек:

«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги;

«Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги;

«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги;

«Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.