Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 август, шанба куни футбол бўйича Англия чемпионати 2-турининг марказий ўйинида Пеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» ўз майдонида Маурисио Почеттино бошқарувидаги Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси билан баҳсга киришди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Учрашув давомида «манкунианлар» аъзолари Раҳим Стерлинг (20) ва Серхио Агуэро (35) Уго Льорис қўриқлаётган дарвозага гол урган бўлса, «шпорлар»дан Эрик Ламела (23) ҳамда Лукас Моура (56) биттадан голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа «шаҳарликлар» «Тоттенҳэм» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.

АПЛ

2-тур баҳси

17 август, шанба

«Манчестер Сити»—«Тоттенҳэм» 2:2

Голлар: 1:0 — 20 Стерлинг, 1:1 — 23 Ламела, 2:1 — 35 Агуэро, 2:2 — 56 Лукас Моура

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Зинченко, Ляпорт, Отаменди, Уокер, Родри Эрнандес (Сильва, 78), Гундўғон, Бернарду Сильва (Маҳрез, 80), де Брюйне, Стерлинг, Агуэро (Габриэль Жезус, 66)

«Тоттенҳэм»: Льорис, Санчес, Уокер-Питерс, Роуз, Алдервейрелд, Уинкс (Лукас Моура, 56), Эриксен (Скипп, 90), Сиссоко, Ламела (Ло Чельсо, 85), Ндомбеле, Кейн

Огоҳлантириш: Стерлинг (26)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов