18 август, якшанба куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 2-турида Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги Лондоннинг «Челси» клуби «Стемфорд Бриж»да «Лестер»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ «аристократлар» ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт рақиб футболчисининг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқага келиб «тулкилар» ярим ҳимоячиси Уилфред Ндиди ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа «Челси» ўз майдонида «Лестер» билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
АПЛ
2-тур баҳслари
18 август, якшанба
«Шеффилд Юнайтед»—«Кристал Пэлас» 1:0
Гол: 1:0 — 47 Лундстрам«Челси»—«Лестер» 1:1
Голлар: 1:0 — 7 Маунт, 1:1 — 67 Ндиди«Челси»: Аррисабалага, Кристенсен, Зума, Эмерсон, Аспиликуэта, Маунт, Канте, Пулишич (Виллиан, 71), Жоржиньо (Ковачич, 71), Педро, Жиру (Абрахам, 61)
«Лестер»: Шмейхель, Сеюнжю, Эванс, Фукс, Рикарду Перейра, Тилеманс, Мэддисон, Ндиди, Чоудури (Прат, 73), Перес (Олбрайтон, 80), Варди
Огоҳлатириш: Жоржиньо (37)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)